Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.01.2021


Дзюдочи талабалар баҳси

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт мажмуасида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Универсиада-2021” спорт мусобақасининг дзюдо бўйича баҳслари финал босқичи ўз якунига етди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган дзюдочи талаба-ёшлар орасидан муносиблари сараланди. Тўпланган медаллар сонига кўра Бухоро вилояти биринчи, Тошкент вилояти иккинчи ва Сурхондарё вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Темур Абишев (60 кг, Тошкент шаҳри), Бунёд Фотехов (66 кг, Самарқанд), Нозимжон Ахтамов (73 кг, Бухоро), Умиджон Абдуллаев (81 кг, Бухоро), Эркин Қозоқов (90 кг, Тошкент вилояти), Аловуддин Жўрақулов (100 кг, Бухоро) ва Баҳром Саитов (+100 кг, Бухоро) ғолиб бўлди.

Аёллар ўртасида эса Моҳинур Мўминова (48 кг, Сурхондарё), Моҳинур Чориева (52 кг, Сурхондарё), Ситора Элмуродова (57 кг, Тошкент вилояти), Шаҳризода Ғаниева (63 кг, Бухоро), Хожинисо Камолова (70 кг, Андижон), Филура Эргашева (73 кг, Қашқадарё), Хусанова Ситора (+78 кг, Тошкент вилояти) тенгсиз деб топилдилар.

Айтиш ўринли, ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Филура Эргашева Қарши давлат университети жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси бўлса, 70 килограмм вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган Мафтуна Эргашева Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети талабаси саналади.

Қарши давлат университетининг жисмоний маданият факультети талабалари Азизбек Бегимов, Қаҳрамон Раҳмонов, физика-математика факультети талабаси Суҳроб Ражабов мусобақанинг бронза медалларига эга чиқишгани ҳам эътиборга молик.

Report typo