Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.08.2022


"Душманга дунёдаги энг яхши қуролларни бердик"

Американинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда ҳукумат алмашганига бир йил тўлиши муносабати билан маълум қилишича, амалдаги АҚШ раҳбари Жо Байден даврида ташкил қилинган мамлакатдан чиқиб кетиш амалиётидан сўнг денгиз орти ҳарбийлари "Толибон" ҳаракатига "қиймати 85 миллиард долларга тенг дунёдаги энг яхши қуроллар"ни қолдирган. Бу ҳақда РИА "Новости" унинг матбуот хизмати эълон қилган баёнотга таяниб хабар берди.       

Трамп сўзларига кўра,  бир йил аввал Афғонистондан қўшинларнинг олиб чиқилиши "АҚШ тарихидаги энг шармандали, малакасизлик билан амалга оширилган ва обрўни тўкадиган воқеа бўлди".

"Гап бизнинг кетганимизда эмас - ахир, мамлакатдаги аскарлар сонини икки минг нафаргача қисқартириб, уларни олиб чиқишга тайёрлаган айнан мен эдим,  аммо биз қандай кетдик?", дейилади баёнотда.  

Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, 2021 йил ёзда Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчига ўлим келтирган. 

"Бундан ташқари, биз кўпдан-кўп америкаликларни орқада қолдириб, душманга 85 миллиард долларликдан ортиқ дунёдаги энг яхши қуролларни бердик. Қандай ачинарли!".

Report typo