Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.04.2022


Доллардан "қутулиш" осон кечмайди

Иқтисодчи Жамшид Адалатян Resalat нашрига берган интервьюсида Россия, Хитой ва Ҳиндистон иштирокидаги савдо иттифоқи, шунингдек, янги халқаро валюта вақти келиб жаҳон савдо-сотиғида доллар гегемонлиги барҳам топишига олиб келишини тахмин қилди. У дунё нефть, газ ва бошқа энергия ресурслари учун ўзаро ҳисоб-китобда долларнинг муқобилини топиш ҳақида ўйлаши керак, деб ҳисоблайди.

"Агар бир нечта мамлакат, хусусан Россия, Хитой, Эрон, халқаро санкциялар таъсирида бўлган бошқа давлатлар савдо иттифоқига ўхшаш қандайдир тузилма тузиш ҳақида келишиб олишни уддаласа ҳамда унинг доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва савдо-сотиқларда фойдаланиладиган валюта доллар бўлмаса, АҚШ пули кучсизланади, жаҳонда унга бўлган талаб босқичма-босқич пасаяди", дея ўз фикрини баён қилган иқтисодчи.      

 Шу билан бирга мутахассис минглаб турдаги товар ва хом ашёлар савдо-сотиғида фойдаланиладиган доллар ҳукмронлигига барҳам бериш тезда амалга ошмаслигини қайд этган. Бироқ, унинг фикрича, шундай сценарий узоқроқ муддатда рўёбга чиқиши мумкин.

"Жуда кўп давлатлар АҚШ долларидан халқаро валюта сифатида воз кечишни, унинг жаҳон бозоридаги ҳукмронлигига барҳам беришни орзу қилади. Аммо, ҳозирча Америка дунёнинг етакчи иқтисодиёти экан, доллар халқаро валюта бўлиб қолаверади", дея хулоса қилган эксперт.

Report typo