Волейбол
Қарши шаҳрида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг волейбол бўйича республика босқичи мусобақаси якунланди.
Кеча Қашқадарё соҳили бўйида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Қувонарли жиҳати, 16-21 ёшлилар тоифасидаги баҳсларда Китоб туманидаги Денов маҳалласи волейболчилари биринчи ўринни эгаллашди ва 100 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлишди.
- Денов қишлоғида бошқа спорт турларига қараганда, волейбол яхши ривожланган, - дейди жамоа мураббийи Аҳмаджон Аброров. – Авваллари бирор-бир мусобақада қатнашмаганмиз. Шундай бўлса-да, шогирдларим барча ўйинларни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, барчасида ғалаба қозонишди. Энг муҳими, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа икки йўналишда ўтказилди. 22-26 ёшлилар тоифасида эса вилоятимиз вакилларига совринли ўринлар насиб қилмади.
Абдураззоқ ДАВРОН