Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.02.2023


“CEEC ENERGY CHINA” компанияси Қашқадарёда ҳам қуёш фотоэлектр станциясини барпо этади

Кеча мамлакатимиз энергетика вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида “CEEC ENERGY CHINA” компанияси билан имзоланган англашув меморандумига асосан Қашқадарёда ҳам қуёш фотоэлектр станциясини қуриш режалаштирилган.

Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан юртимизга 2 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиб, Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 мегаватт-соат бўлган қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилиши назарда тутилган.

Илк қувватлар жорий йил якунига қадар ишга туширилиши керак, умуман олганда эса станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди. Бунинг натижасида йилига 5,2 миллиард кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 миллиард куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Report typo