Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

07.12.2021


Бундестаг эртага янги канцлер сайлайди

Германия Федератив Республикаси халқ вакиллари органи - бундестагда мамлакатнинг янги канцлерини сайлаш бўйича овоз бериш жараёнлари 8 декабрь куни ташкил этилади, дея хабар берди парламент матбуот хизмати.

Шунингдек, журналистларга пайшанба кунги "бўлажак федерал канцлер сайлови"га таклифномалар жўнатган.

Социал-демократ Олаф Шольц ГФРнинг янги канцлери бўлиши кутилмоқда. У шу йил 26 сентябрда бундестагга бўлиб ўтган сайловдан кейин социал-демократлар билан "Яшиллар" ва "Эркин демократлар" партияси ўртасида шакллантирилган сиёсий иттифоққа раҳбарлик қилади. Мамлакатнинг амалдаги канцлери Ангела Меркель ушбу лавозимдаги 16 йиллик фаолиятидан сўнг ҳукуматга янги раҳбар тайинланиши билан ваколатларини топширади.

Report typo