Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Бош прокурор "фожиали январь" воқеалари юзасидан давлат раҳбарига ахборот берди

17.02.2022


Бош прокурор "фожиали январь" воқеалари юзасидан давлат раҳбарига ахборот берди

Қозоғистонда январь ойида кузатилган тартибсизликлар вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари омборлари ва ов жиҳозлари дўконларидан 3 минг 388 дона қурол ўғирланган. Айни пайтда уларнинг учдан бир қисми топилди, дея хабар тарқатди давлат раҳбари матбуот хизмати прокуратура маълумотларига таяниб.

Манба хабарига кўра, мамлакат бош прокурори Гизат Нурдаулетов ҳафта аввалида президент Қосим-Жомарт Тоқаевга "фожиали январь" воқеалари терговининг бориши ҳақида ахборот берган.

"Январь воқеалари давомида умумий ҳисобда 3 минг 388 дона, жумладан, ўнта ов жиҳозлари дўконидан 1 минг 629 дона қурол ўғирланган. Уларнинг 967 донаси топилди. Ўғирланган қуролларни қидириш ва қайтариб олиш ишлари давом этаяпти, барча фактлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Шунингдек, бош прокурор куч ишлатар тузилмаларнинг тартибсизликлар авжига чиққан пайтда ўз хизмат жойини тарк этган мансабдор шахсларига нисбатан алоҳида тергов олиб борилаётганини билдирган. "Ана шундай ҳаракатлар сабаб Олмаота шаҳри, Олмаота ва Жамбил вилоятларидаги ҳуқуқ-тартибот органлари омборларидаги  бир ярим минг донадан кўпроқ қуроллар жиноятчилар қўлига тушган", дея қайд этилади матбуот хизмати хабарида.

 

Report typo