Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.09.2021


Болдир мушаклари нега тиришади?

Оёқ панжаларидаги тирноқлар ўсишининг сезиларли даражада секинлашуви қон таркибида холестерин миқдори жуда кўп мартага ошиб кетганини кўрсатади, деб ёзади Британиянинг "Daily Express" газетаси  Mayo Clinic тиббиёт муассасаси маълумотларига таяниб.

Бунга ёғ бирикмалари томирларни торайтириши ва қон оқими маромини чеклаши сабаб бўлади. Худди шунинг учун одам фаол ҳаракатлардан сўнг болдир мушакларида тиришишни ҳам ҳис қилади.

Артериал муаммонинг яна бир бошқа белгиси оёқдаги увушиш билан боғлиқ. Бундай ҳолатга тушган одамнинг товони ва оёғининг тиззадан пасти тез-тез совуқ қотади, шунингдек, туклари тўкилиши кузатилади. 

Қон таркибида холестерин миқдори жуда юқори даражада бўлиши юрак-қон томир касалликлари, томирларда тиқин пайдо бўлиши хавфини кучайтиради. Бу тананинг қайси қисмида кузатилишига боғлиқ ҳолда инсульт ёки юрак хуружини қўзғаши мумкин.

Тиббий мутахассислар ана шундай оқибатлардан қочиш учун фаол тарзда ҳаёт кечириш ва тўйинмаган ёғларга бой парҳезни маслаҳат беради.

Report typo