Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Блоклар қарама-қаршилиги шаклланишига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур

12.05.2022


Блоклар қарама-қаршилиги шаклланишига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган мулоқоти чоғида глобал хавфсизликка катта таҳдид туғдирадиган блок (иттифоқ)лар қарама-қаршилиги шаклланишига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлигини таъкидлади.  

Суҳбат жараёнида икки давлат раҳбарлари Украинадаги жорий вазият ҳақида фикр алмашган.

Хитой марказий телевидениеси Си Цзиньпиннинг: "Биз глобал хавфсизлик ва барқарорликка янада жиддий ҳамда узоқ муддатли таҳдидни юзага чиқарадиган блоклар қарама-қаршилиги шаклланишига айниқса ҳушёр туришимиз керак", деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Унинг қайд этишича, Хитой ўз қарашлари бўйича тинчлик келишувини илгари сураяпти ва Ғарб давлатлари Европа хавфсизлигини "ўз қўллари"га олишини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Хитой ва Франция раҳбарлари барча томонлар Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаши керак деб ҳисоблайди, дея маълум қилган манба.

Report typo