Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.01.2021


Бир объект – 20 иш ўрни

Ғузор тумани марказида маиший хизмат кўрсатиш объекти фойдаланишга топширилиши натижасида 20 иш ўрни яратилди.

Очилиш маросимида Ғузор тумани ҳокимлиги вакиллари,  маҳалла фаоллари, нуронийлар ва тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди.

Ҳокимликка кўра, мазкур маиший хизмат кўрсатиш объектида ўқув маркази, гўзаллик салони, дорихона, савдо дўконлари ва бошқа хизматлар мавжуд бўлиб, бир қанча ёшларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

– Ушбу мажмуани барпо этишга 500 миллион сўм банк кредити, 2,3 миллиард сўм ўз маблағимиз сарф этилди, – дейди “SS-star” МЧЖ раҳбари Султон Тошев. – Лойиҳалаш, қурилиш ишлари замонавий талаблар асосида олиб борилди. Унда ҳамшаҳарлармиз учун барча қулайликлар яратилган.

Report typo