Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

22.12.2022


Автомобиль йўлларига масъуллар бириктирилди

Ҳаракат хавфсизлиги

Вилоят ҳокими Қашқадарё ҳудудидаги автомобиль йўлларида 2022-2023 йиллар қиш мавсумида барқарор йўл хизмати ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш тўғрисида фармойиш чиқарди.

Мазкур ҳужжатга асосан қиш мавсумида воҳамиздаги автомобиль йўлларидан бир маромда хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш ва назорат қилишни амалга ошириш учун уларнинг барчасига вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва жойлардаги тегишли бўлимлар, вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, шунингдек, балансида ички йўллар бўлган ободонлаштириш бошқармаларидан масъуллар бириктирилди.

Автомобиль йўлларига бириктирилган масъуллар зиммасига бир қатор муҳим вазифалар юклатилди. Хусусан, улар тегишли корхоналар ва бошқармаларнинг омборларида автомобиль йўллари, тоғли довонлар ва йўлларнинг хавфли қисмларида сепиш учун мўлжалланган қум-туз аралашмаси, инерт материаллари захираси яратилишини ҳамда белгиланган тартибда сақланиши юзасидан мониторинг ўтказиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўришлари зарур. Айни пайтда бу масъуллар қиш мавсумида автомобиль йўлларида узлуксиз йўл хизматини ташкил қилиб, навбатчилик усулида хизмат кўрсатувчи механизациялашган йўл гуруҳларини транспорт-механизмлари билан таъминлаш ҳамда ишчи-ходимларининг исиниши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратилишини назорат қилиб боришлари шарт. Бундан ташқари, уларнинг функцияларига автомобиль йўлларидаги таъмирлаш ишлари ва йўл қопламаси нуқсонлари, йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериш эҳтимоли юқори бўлган жойларни аниқлаб, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш чораларини кўриш ҳам киради. Шунингдек, автомобиль йўлларига бириктирилган масъуллар мунтазам йўллардан фойдаланиш корхоналари ва йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, ободонлаштириш бошқармаларида мавжуд қишки мавсумга мўлжалланган техника ва жиҳозларнинг бир маромда ишлашини таъминлаш, қиш мавсуми давомида техник соз ҳолатда бўлиш чораларини кўришлари даркор.

Масалан, Китоб тумани ҳудудидан ўтган M-39 Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1135-1163-километрлари оралиғидаги қисми, шу жумладан, Тахтақорача довони учун масъул этиб вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан йўл назорати бўлими муҳандиси, вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасидан бўлим бошлиги, шунингдек, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ва 168-сонли йўл бўлими мутасаддиси белгиланган бўлиб, улар қиш мавсумида ўзлари бириктирилган йўлда юқоридаги вазифаларни бажариб келишади. Бу эса пировардида кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун замин ҳозирлаши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз

Report typo