Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

25.07.2022


ҚАШҚАДАРЁЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ҚАРШИГА ЕТИБ КЕЛДИ

Шукроналик

Саудия Арабистонига, муқаддас Ҳаж зиёратига борган қашқадаёликларнинг дастлабки гуруҳи юртимизга қайтиб келди.

Бортида 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган “Uzbekistan Airways”  миллий авиакомпаниясининг самолёти 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Қарши халқаро аэропортига қўнди.

Зиёратчиларни вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятимиздаги вакиллиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари кутиб олишди. Бу хайрли тадбирга “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг талаба ёшлари ҳам жалб этилди.

Ҳожиларимиз зиёратда бўлган кезлари уларга яратилган шароитлардан, кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан миннатдор эканликларини изҳор этар эканлар, аввало,  Ватанимизда тинчлик, фаровонлик боқий бўлишини тилаб, мустақилликнинг, виждон эркинлигининг бебаҳо неъмат эканлигини қайта-қайта таъкидладилар.

- Муқаддас Ҳаж зиёратига кетишимиздан бошлаб қайтгунимизча доимо эътиборда бўлдик, - дейди Қарши шаҳрилик  Анвар ҳожи Эшимов. - Муборак Мадина ва Макка шаҳарларида қийналмасдан, ҳеч бир озор чекмасдан зиёрат амалларни бажариб, юртимиз тинчлиги, ободлиги учун дуолар қилик. Жондан азиз истиқлолимиз дунё тургунча туришини ният қилиб, биз учун мана шундай шарт-шароитлар яратиб берган Юртбошимиз таваллуд кунида  барча ҳожилар Маккаи Мадинадан туриб дуода бўлдик.

Маълумот учун: Қарши аэропорти 24-28 июль кунлари Жиддадан жами 5 та авиарейсни қабул қилади ва уларда 1225 нафар қашқадарёлик ҳамда сурхондарёлик ҳожилар юртимизга қайтишади.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo