Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Қашқадарёда атмосферага энг кўп зарарли моддалар “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналар томонидан ташланади

Шоҳиста БОЗОРОВА

09.06.2022


Қашқадарёда атмосферага энг кўп зарарли моддалар “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналар томонидан ташланади

Матбуот анжумани

Бу ҳақда Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйида “Қашқадарё вилоятида атроф-муҳит тозалиги бўйича қилинган ишлар ҳамда атмосферага етказилаётган зарарнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш"   мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Қашқадарё  вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик мусаффоликни сақлаш, бу борада фуқароларнинг белгиланган тартиб ва меъёрларга амал қилишларини таъминлаш, аҳолини экологик билим ва маданиятини юксалтириш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтаришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Маълумотларга кўра, вилоятимизда жорий йилнинг биринчи чорагида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларни бузган 89 нафар фуқарога нисбатан 17 миллион 415 минг сўм миқдорида маъмурий жарима солиниб, 11 миллион 174 минг 500 сўм ундирилди. Шунингдек, маиший ва бошқа чиқиндиларни ёққан 86 нафар фуқарога 14 миллион 985 минг сўм, хазонларни ёққан 3 нафар фуқарога 2 миллион 430 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

- Бошқарманинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими томонидан вилоятдаги мавжуд 558 та корхона назоратга олинган, - дейди бошқарманинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Фарҳод Эшниёзов. – Ушбу корхоналар атмосферани ифлослантириш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи тоифага ажратилган. Шунингдек, атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташловчи манбалар 6361 та бўлиб, шундан 3574 таси ташкилланган, 309 таси эса чанг ва газ тозалаш ускунаси билан таъминланган. Назоратдаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи муқим манбаларга эга бўлган корхона ва ташкилотларга йилига атмосфера ҳавосига 199,2 минг тонна зарарли моддалар ташланиши учун меъёрлар белгиланган. Вилоятда атмосфера ҳавосига энг кўп зарарли моддалар ташлаётган корхоналар асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашлидир.

Тадбирда таъкидланганидек,  атмосфера ҳавосига автотранспорт воситаларидан ажралиб чиқаётган зарарли газлар ва тутун миқдорини аниқлаш мақсадида махсус ўлчов асбоблари ёрдамида жорий йилнинг май ойида ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбири давомида вилоят бўйича 9316 та автомашина текширувдан ўтказилди. Натижада 437 та белгиланган меъёридан ортиқ чиққан транспорт воситаларидан 340 тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ҳисобига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи модда чиқариш 5,9 тонна камайишига эришилди.

Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo