Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 июнь, жума. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Қашқадарёда 9-11 июнь кунлари суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтади

08.06.2021


Қашқадарёда 9-11 июнь кунлари суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бўлиб ўтади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларнинг бу сафарги манзиллари - Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 9-11 июнь кунлари Қашқадарё вилоятида иш олиб боради. 

 Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал  орқали танишиш мумкин.

 Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

 

Report typo