Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, сешанба. 2022 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қарийб 40 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди

26.08.2022


Қарийб 40 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосига чек қўйилди

Вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Косон туманида тадбир ўтказилди. Унда фуқаро 2 дона полиэтилен пакетга солинган, умумий қиймати 18 миллион 700 минг сўмлик 1000 қути тамаки маҳсулотларини ушбу тумандаги савдо дўконларининг бирига сотиш мақсадида олиб кираётгани аниқланди ва қонунга зид ушбу ҳолатга чек қўйилди.

Шунингдек, тезкор ходимлар томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган яна бир тадбир давомида фуқаро хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, қиймати 21 миллион 820 минг сўмлик 900 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Report typo