Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.11.2020


Аллоҳ янгиланган жомеъ масжидини халқимизга муборак айласин!

 

 

 

Бугун Шаҳрисабз шаҳридаги “Хўжамурод бахши” жомеъ масжидининг янги биноси очилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов иштирок этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотларига кўра,  Ушбу масжид бир неча йиллар аввал ҳашар йўли билан қурилган эди. Ўтган давр мобайнида унинг биноси эскириб, пойдеворлари яроқсиз ҳолга келиб қолди. Қолаверса, охирги пайтларда масжид жамоати сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётганди.

Шу сабабли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини илгари суришди. Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қўллаб-қувватлангач, қайта қуриш ишлари амалга оширилди. Масжид миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида барпо этилиб, ҳовлисида боғ ва атрофида автотураргоҳ ҳам бунёд қилинди.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қашқадарёга хизмат сафари давомида “Хўжамурод бахши” жомеъ масжидида намозхонлар иштирокида жума намозини ҳам адо этдилар.

 

Report typo