Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ғалаба парадида қанча ҳарбий хизматчи ва жанговар техника қатнашиши маълум бўлди

30.03.2021


Ғалаба парадида қанча ҳарбий хизматчи ва жанговар техника қатнашиши маълум бўлди

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда анъанавий тарзда уюштириб келинадиган парадда бу йил 12 минг нафар ҳарбий хизматчи, 190 та жанговар машина, 76 учиш аппарати қатнашади.

Бу ҳақда ўз раҳбарлиги остидаги жамоага маълум қилган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг қўшимча қилишича, томошабинлар намойиш давомида 35 турдаги янги ва модернизация қилинган техникаларни кўради.

- Парадга тайёргарлик режа бўйича давом этаяпти, - дея аниқлик киритган тизим раҳбари. -Тайёргарликка жалб этилган барча ҳарбий хизматчилар Covid-19га қарши антитаначаларга эга.

Вазир Россия армиясининг қайта қуроллантириш мавзусига алоҳида тўхталган. Унинг гапларига кўра, 2020 йилда мамлакат ҳарбий қисмларига 900 тадан ортиқ янги ва модернизация қилинган техникалар, жумладан, Су-35С ва МиГ-31БМ қирувчилари, С-400 зенит ракета мажмуалари, БТР-82А зирҳли машиналари берилган.

 Хусусан, Россия ҳаво-десант қўшинлари янги қуроллар билан 72 фоизга таъминланган. Бундан ташқари, "Тайфун-ВДВ" бронемашинасининг давлат синови якунланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага 76 йил тўлади.

Report typo