Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.ОМОНОВ

03.11.2020


Ҳаёт кузатувларидан қайдлар

Аксариятимиз амали каттани ақли катта ҳисоблаймиз.

* * *

Қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг кўп бўлиши давлату жамиятда қатъий тартиб-интизом ўрнатилганидан далолат бермайди.

* * *

Фикримизга қарши асосли фикр билдирганнинг эътирозидан ҳам сабоқ олмоқ керак.

* * *

Оддий фуқаролардан кўра давлат хизматчиларини назорат қилиб туриш қийин.

* * *

Кексаларнинг ҳар қандай фикру сўзига кўр-кўрона итоат этиш  ёшларни лоқайд, ташаббуссиз ва журъатсиз қилиб қўяди.

* * *

Тарих доҳийликка даъвогар бўлмаган шоҳни кам кўрган.

* * *

Шоқолу тулкилар куч-қудратингга қараб баҳойингни беради, хизматингни қилади.

* * *

Бугун муваффақиятга эришолмаганларга келажакдан умидвор бўлишдан бошқа илож йўқ.

* * *

Зиёлилари бой ва  мулкдорларга муҳтож,  қарам элу улуснинг равнақ топиши қийин.

* * *

Қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ижро ҳокимиятининг хизматкорига айланиб қолмаслиги керак.

* * *

Яхши кадрларни ўзимиз йўқ қиламиз, сўнгра "кадр йўқ" деб баҳона излаймиз.

* * *

Ҳокимият ишига аралашиб юрганларнинг аксарияти бу тизим камчиликларини айтишга қодир эмас.

* * *

Дипломсиз ишсиз дипломли бекорчидан кўра бахтиёрроқ.

* * *

Нарх-навонинг арзон ёки қимматлиги шахс оладиган иш ҳақига нималар сотиб олиши мумкинлигига қараб баҳоланиши керак.

А.ОМОНОВ

 

Report typo