Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

20.10.2022


Қадимги одамлар йиртқич бўлган(ми?)

Тель-Авив университети антропологлари қадимги одамлар таомномаси асосан гўштдан иборат бўлганлигини аниқлашди. Олимларнинг бу борада олиб борган ўрганишларига оид мақола American Journal of Physical Anthropology журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар 25 та анча илгариги тадқиқотни қайта таҳлил қилиб, шундай хулосага келишган. Таҳлил давомида олимлар 12 минг йиллар олдин одам энг юқори тоифадаги йиртқич бўлгани ва уларнинг аждодлари 2 миллион йил давомида асосан гўшт истеъмол қилгани, кейинчалик кўринишидан анча хилма-хил таомланишга ўтганини тахмин қилишган.

Антропологлар буни топилган асбоблар, микроэлементлар излари ва палеолит қолдиқларидаги азот изотоплари ёрдамида исботлашни уддалашган. Бундан  ташқари, бошқа хусусиятлари ҳам инсон қадимда йиртқич бўлганини кўрсатади.  Мисол учун, одамларда тезда қувватга айланиши мумкин бўлган ёғ захиралари катта. Бошқа ҳар нарсани еяверадиган жонзодларда эса ёғ ҳужайралари камроқ ва каттароқдир.

 Ҳазм қилиш тизими ҳам йиртқич ҳисобланадиган ҳайвонларникига шубҳали тарзда ўхшаш. Инсон ошқозони гўшт таркибидаги оқсилларни парчалаш ва зарарли бактерияларни йўқ қилишга қодир кислота ишлаб чиқаради. Бу     йиртқичларга ҳам хос хусусият ҳисобланади.

Report typo