Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қабристонни сел ювиб кетди ҳамки, нафс қутқусидаги кишилар тўғри хулоса чиқармабди

24.11.2020


Қабристонни сел ювиб кетди ҳамки, нафс қутқусидаги кишилар тўғри хулоса чиқармабди

Хабарингиз бор, “Qashqadaryo” газетасининг 2020 йил 13 ноябрь сонида “Дарёдан қум ва тош кавлаб олишнинг касри қабристонга урди. Кўҳна мозорнинг учдан бирини сув ювиб кетди...” сарлавҳали мақола эълон қилинган, унда Шаҳрисабз туманидаги Аччиғи МФЙ Қатағон қишлоғидан оқиб ўтадиган Танхоз дарёсидан қум-шағал кавлаб олиниши дарё ўзанини ўзгартиргани, 2019 йилда сел келиб бу ердаги қабристоннинг бир қисмини ўпириб кетгани айтилганди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан маълум қилишларича, ҳолат Шаҳрисабз тумани назорат инспекцияси ходимлари томонидан атрофлича ўрганилган.

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам Танхоз дарёсидан ноқонуний равишда экскаватор ёрдамида қум-тош аралашмаси кавлаб олинаётгани маълум бўлган. Техника воситаси дарёдан олиб чиқилиб, фуқаро Х.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 701-моддаси (дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва базавий ҳисоблашнинг эллик баравари миқдорида жарима қўлланилган. Соддароқ тушунтирсак, мавжуд қоидаларни писанд қилмасдан дарёни кавлашда давом этган фуқаро 11 миллион 150 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Албатта, бу билан путур етган кўҳна қабристон тикланиб қолмайди, одамларнинг дарди аримайди, аммо қатъий чоралар натижасида келгусидаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш имкони туғилади.

Report typo