Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • 10 дақиқадан камроқ вақтда "0"дан 100 фоизгача: ишлаб чиқарувчилар смартфонларни тезкор қувватлаш технологияси устида ишламоқда

06.10.2022


10 дақиқадан камроқ вақтда "0"дан 100 фоизгача: ишлаб чиқарувчилар смартфонларни тезкор қувватлаш технологияси устида ишламоқда

Айни вақтда дунёда смартфонни олти дақиқада "0"дан 80 фоизгача тезкор қувватлаш технологияси мавжуд. Келгуси йилда бу жараённи янада тезлаштирадиган ечим топилади. Бу ҳақда iXBT.ru портали таниқли Digital Chat Station инсайдери сўзларига таяниб хабар берган.

Манбанинг қайд этишича, ишлаб чиқарувчиларнинг барча саъй-ҳаракатлари айнан бир марта тўла қувватланиш вақтини қисқартиришга қаратилган. Чунки, гаджетлар самарадорлигини ошириш ва қурилмалар ўлчамлари чекланганлиги туфайли унинг ўзининг ҳам ишлаш вақтини узайтириш имконсиз бўлмоқда.

Жорий йил июлда 10 дақиқада "0"дан 100 фоизгача қувватланадиган iQOO 10 Pro смартфони 200 Вт кучланишли тезкор қувватлагичи билан тақдим этилганди. Инсайдер сўзларига кўра, кейинги йили бозорларда энг яхши натижа кўрсатувчи қурилмалар пайдо бўлади - ишлаб чиқарувчилар смартфонларнинг қувватланиш вақтини бир хонали сонлар даражасига қисқартиришни режалаштирмоқда, яъни бир марта тўла қувват олиш вақти 10 дақиқадан камроқ давом этади.

Report typo