Qashqadaryo
Вақт ўтмаяпти, аксинча биз ўтяпмиз. Буни кимдир англайди, кимдир эса йўқ. Англаган одам умрининг ҳар сониясидан унумли фойдаланишга тиришади, бекорчи гап-сўз, ишлардан йироқ юради, беҳуда амалларни тарк қилади. Умр узоқ, вақт кўп, дейдиганлар эса ҳаётнинг энг бебаҳо дамларини шамолга совуради: дейлик, ким биландир икки соат салом-алик қилади, бўлар-бўлмас мавзуларда гўё "фикр алмашади", ҳар овқатланиши бир соатдан кам вақт олмайди, кунига саккиз соат ухламаса, боши оғрийди, нақ бир ярим соат футбол кўради, бирор соат сериал томоша қилади, икир-чикир, бетайин нарсалар билан машғул бўлиб умри ўтиб кетаётганини сезмайди...
Австралиялик телебошловчи Нарелда Жекобс Британиянинг ўтмишдаги мустамлакачилик сиёсати сабаб қиролича Елизавета II учун мотам тутишдан бош тортди. Бу ҳақда news.com.au манбаси маълум қилган.
Юртимизда 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мўлжалланаётган экан, бу жараёнда вилоятимизда ҳам бир қатор тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳалар амалга оширилиши назарда тутилган.
Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ёки ўз ихтиёрига қарши турмуш қурган инсонлар сони кейинги олти йилда тахминан 9 миллион 300 минг нафарга ошган, шу билан қулликка маҳкум этилганларнинг умумий сони 50 миллион нафарга етди.
"Uzbekistan GTL" заводида нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон тарихида илк бор халқаро стандарт ва техник талабларга мос бўлган синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Германияга келаётган ноқонуний муҳожирлар сони тез суръатларда ўсиб бораётгани қайд этилди, деб ёзади Welt am Sonntag нашри.
Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда.
АҚШдаги энг йирик Навахо ҳиндулари қабиласи ҳалокатли қурғоқчилик ва сув танқислиги боис чорва моллари бош сонини камайтиришга мажбур бўлмоқда, деган қабила президенти Жонатан Нез "Новости" ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Вилоятимизда ўтган ўқув йилида мактабни тамомлаган ўқувчиларнинг 23 фоизи олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган. Мазкур кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 5 фоизга ошган бўлса-да, Қашқадарёдек салоҳиятли вилоят учун мақтанарли рақам эмас.
Тель-Авив университетида ўтказилган тадқиқот натижаларидан кўринадики, исроиллик олимлар кўршапалаклар covid-19 тарқалиши манбаси бўлганини тасдиқловчи далилларни рад этишмоқда.
Найман она ривояти, бир вақтлар мард, жасур жангчи бўлган ва жунжанглар қўлига тушиб, ўзидан, ўзлигидан маҳрум бўлган, охир-оқибат онасининг қотилига айланган Жўломон ҳақида битикларни киши таъсирланмай ўқиши мумкин эмас. Бугун ўша асар - Чингиз Айтматовнинг "Асрга татигулик кун" романини эсга оламиз.
Афғонистон олий суди толибонлар ҳокимият тепасига келгунига қадар ҳижоб тақмагани учун аёл судьялар судларда ортиқ ишларни ҳал қилмаслигини маълум қилди.
Жорий йил 9 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Реклама тўғрисида"ги Қонуни кучга киради. 2021 йил 28 декабрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган бу қонун 7 июнь куни Президентимиз томонидан имзоланди.
Лиз Трасс сешанба куни Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаган учинчи аёлга айланди ва Даунинг-стрит қароргоҳига кўчиб ўтди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорида кўрсатиб ўтилганидек, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ва яна бир қанча мутасадди раҳбарлар ҳукумат қарори ижроси борасида қолоқлик ва камчиликларга йўл қўйиб, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қарашган.
Покистон ҳукуматининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда сув тошқинларидан кўрилган зарар миқдори 10 миллиарддан 12 миллиард 500 миллион долларгача етиши мумкин, дея хабар тарқатган Geo телеканали.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича тегишли фармойиш ва қарорларидан келиб чиққан ҳолда Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан .
Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида ҳам янги ўқув йили Мустақиллик дарсидан бошланди.
Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳам янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
31 йил аввал - 1991 йил 31 август куни мамлакатимиз ҳаётида буюк тарихий воқеа юз берди. Халқнинг улкан жасорати ва матонати билан эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилган озодлик ва эркинлик - Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги қўлга киритилди ва бу кун шу муқаддас заминда яшаётган инсонларнинг тақдирида туб бурилиш ясади.