Qashqadaryo
Юртимизда Германиянинг "KfW" ("Kreditanstalt für Wiederaufbau") банки иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида референс лабораторияни модернизация қилиб, замонавий асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлашга қарийб 270 минг евро йўналтирилади.
Шаҳзода Гарри ва унинг турмуш ўртоғи Меган Маркл иштирок этадиган хайрия гала кечки зиёфатида улар билан бир стол атрофида ўтириш учун чиқарилган чипта 1 миллион долларга сотилади. Бу ҳақда Mirror манбаси хабар берган.
Вилоят ҳокимининг жорий йил 11 ноябрдаги фармойишига биноан Қарши шаҳри, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларининг мастер-режалари ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Google компанияси ўз фойдаланувчилари жойлашувини ноқонуний кузатгани айблови билан судга киритилган даъвони ҳал қилиш учун қарийб 400 миллион доллар тўлашга рози бўлди, деб ёзади Associated Press агентлиги.
Тарихдан биламиз, Хоразмшоҳлар давлати бир вақтлар Помиру Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фрот ва Дажла соҳилларигача қулоч ёзган. Аммо шундай улуғ салтанат мўғуллар ҳужуми сабаб қисқа фурсатда паторат топади. Мўғул истилочилари ўта шафқатсизлик билан юртларни эгаллаб, ёшу қарини бирдай қиличдан ўтказади.
"Толибон" ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатулла Охунзода Афғонистондаги судларга қатор жиноятлар учун шариат қонунлари асосида жазо тайинлашни буюрди, бу қоидалар айрим ҳолатларда қўл ёки оёқни кесиш, омма олдида калтаклаш ва тошбўрон қилиш каби усулларни назарда тутади. Бу ҳақда BBC манбаси ҳаракатнинг расмий вакили Забихулла Мужоҳидга асосланиб хабар тарқатган.
Франциянинг “Лилл” футбол клуби ҳужумчиси Тимоти Веа АҚШ терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркибидан жой олди.
Президент 2020 йил 23 ноябрда "Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонунни имзолаган эди. Унга кўра, 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад, касаба уюшмалари ташкилотларини маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш, ташкилот фидойи ходимларини рағбатлантиришдир.
Қозоғистон ҳукумати мамлакат фуқаролигини олиш учун қўйиланган талабларни кучайтиришни режалаштираяпти. Бу республика бош вазири Алихон Смаиловнинг Россия фуқаролари мамлакатга оммавий кириб келиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирланган депутатлар томонидан юборилган сўровга берган жавобидан маълум бўлди.
Яқин тарихимизга оид манбаларда жадид маърифатпарвари ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий 1919 йилнинг 25 мартида Қарши шаҳрида ваҳшийларча ўлдирилгани қайд этилади. 100 йилдирки мазкур қотиллик сабаблари хусусида турли фикрлар билдирилади. Жавоби кўпчиликни ўйлантираётган яна бир масала шуки, Беҳбудийнинг қабри айнан қаерда?
Австралиялик маҳаллий аёл ҳаётдаги муваффақиятсизликлари сабаб экстрасенсга мурожаат қилди ва пулларидан айрилди. Бу ҳақда 9 Now портали хабар тарқатган.
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган тиббиёт ходимлари куни муносабати билан мазкур соҳада эришилган ютуқларни яна бир бор назардан ўтказдик. Дарҳақиқат, кейинги йилларда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналган соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида катта ишлар қилинмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур ТЕШАЕВ вилоятимизда ана шу йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди.
Жорий йилда Европа давлатларида ҳам кузатилган жазирама туфайли камида 15 минг нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа ҳудудий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилган.
2022-2024 йилларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури доирасида бу янги туманда умумий қиймати 1 триллион 87,1 миллиард сўмни ташкил этадиган 190 та лойиҳа амалга оширилади.
Яқинда ўз тарихида 14-чемпионликни тантана қилган “Севинч” қизлари Ўзбекистон кубоги баҳслари финалида ҳам зафар қучдилар.
Қашқадарёлик журналист Норбўта Ғозиевни нафақат вилоятда, балки мамлакатимизда соҳа вакиллари яхши танишади. Узоқ йиллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг нашри – “Ҳуқуқ” газетасининг Қашқадарёдаги мухбири бўлиб фаолият кўрсатди. Айни пайтда вилоятда чиқадиган “Адолат кучи” газетасининг бош муҳарриридир.
Вилоятимизда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 2022 йил давомида 23 та маҳалла биносини қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш белгиланган бўлиб, шу кунга қадар 14 та маҳалла биноси жорий ва капитал таъмирланди, 2 та маҳалла биноси янгидан қурилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27 октябрь – 4 ноябрь кунлари мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда.
Қирғизистон парламенти депутатлари оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ бўлган мажлисда ўзларининг ойлик маошларини оширишга қарор қилишди. Бу ҳақда Kloop нашри маълум қилган.
Ғузор туманида жойлашган "Uzbekistan GTL" заводи маъмурий биносида "Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни" мавзусида республика илмий-техникавий анжумани бўлиб ўтди.