Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

06.10.2022


ЖЧ-2022 мезбони қанча даромад олади?

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2022 ижрочи директори Носир ал-Хатир Қатар ҳукумати мундиал мезбонлигидан қарийб 9 миллиард доллар ишлаб олишни режа қилаётганини маълум қилди, дея унинг сўзларини келтиради The Peninsula манбаси.

 Носир ал-Хатирнинг айтишича, жаҳон чемпионатини ўтказишдан келадиган даромад 17 миллиард долларга яқин бўлади. Инфратузилма харажатлари тахминан 8 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, у мамлакатга бир миллион нафарга яқин ишқибоз келишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, турнир доирасидаги уйинларни уч-тўрт миллиард одам билвосита томоша қилади.

Бу йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрда бошланиб, 18 декабрга қадар давом этиши белгиланган.

Аввалроқ Қатар футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун тайёргарликка 200 миллиард фунт стерлинг сарфлагани маълум бўлганди. Бу миқдор Россия 2018 йилги мундиални ташкил этиш учун қилган харажат (11,6 миллиард фунт)дан 17 баробарга кўп.

Report typo