Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Юқори кўрсаткичларга эришган божхоначиларга лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади

01.12.2022


Юқори кўрсаткичларга эришган божхоначиларга лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади

Бугундан амалда

Президентнинг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан:

божхона кўриги жараёнларини қамраб олган мобил электрон тизим ишга туширилади;

божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 40 тага етказилади.

Шунингдек, божхона органлари ходимлари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш    орқали уларни Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тизими жорий этилади. Яъни ахборот тизимлари орқали ҳар ярим йил якуни бўйича амалга ошириладиган рейтинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга кейинги баҳолаш якунлари эълон қилингунга қадар лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Report typo