Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.01.2022


Об-ҳаво: 2022 йил қандай ўтади?

Жорий йилда ҳам об-ҳаво беқарор, "асабий" бўлади, Ер аҳолисини аномал иқлим - ёғингарчилик камлиги ёки ҳаддан зиёд сероблиги билан боғлиқ ҳарорат кутмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF)нинг Россиядаги "Иқлим ва энергетика" дастури директори Алексей Кокорин гапирган.

Аномал иқлим Тинч океанида кузатилаётган жараёнлар билан изоҳланади. У ерда кучли шамол сув юзасини совутганда содир бўладиган "Ла-Нинья" деб аталадиган ҳодиса ривожланмоқда. Шу сабаб сайёра юзасидаги ҳарорат 2020 йилдагидан пастроқ бўлади, ўтган йилгидан эса унчалик фарқ қилмайди.

"Ла-Нинья" ("қизалоқ" маъносини беради) ўрнига кейин "Эль-Ниньо" (ўғил бола) ҳодисаси келади. У океан юзасини илитади, иқлим ҳам иссиқ бўлади.

Бироқ, умуман олганда Ердаги ўртача ҳарорат йилдан-йилга кўтарилиб бораяпти. Бу ҳолат эса глобал исиш сабаб рўй беради.

Report typo