Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.02.2023


Яна бир салоҳиятли инвестор Қашқадарёда

Қаршида вилоят ҳокими Муротжон Aзимов Австриянинг Lasselsberger Group компанияси таъсисчиси ва раҳбари Йозеф Ласселсбергер билан учрашди.

Девор ва пол учун керамик қоплама ва безаклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу субъект аллақачон дунё бозорида ўз ўрнини топган. Компания Россия, Хитой ва Осиёнинг бошқа қатор мамлакатларида, Европа ҳудудида йирик ишлаб чиқариш заводларига эга. Кенг ассортиментдаги маҳсулотлари жаҳон бўйлаб сотилади.

Учрашувда Муротжон Aзимов ва Йозеф Ласселсбергер ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишар экан, инвесторга Қашқадарёнинг иқтисодий салоҳияти, ҳудудда бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Томонлар Китоб туманида тошни қайта ишлаш, ундан бўёқ, қурилиш қоришмалари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича музокара ўтказиб, шу йўналишда қиймати 35 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришди ва якунда шунга оид  англашув меморандуми имзоланди.

 

Report typo