Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Вирус юқтирган 127 бемор – “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида иштирок этаётганлар

08.07.2020


Вирус юқтирган 127 бемор – “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида иштирок этаётганлар

Бугун соат 10:00 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирус инфекцияси билан зарарланган 161 нафар янги бемор қайд этилганини эълон қилди. Бу ҳолат кўпчиликни ҳушёр торттирди. Хўш, бунчалик кескин ўзгаришнинг сабаби нима? Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати шу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича, янги касалланганларнинг 127 нафари Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzbekistan GTL” заводи қурилишида иштирок этаётганлар орасидан аниқланган. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли карантинга олинган эди.

Айни пайтда мазкур корхона қурилиши ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Афсуски,  аҳоли орасида ҳам инфекция юқтириб олганлар сони ошаётгани кузатилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда вилоят бўйича жами 2793 нафар фуқаро карантинга олинган. Шундан 576 нафари стационар, 2217 нафари уй карантинида тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Қадрли воҳадошлар! Вилоятдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда барчамизга ёд бўлиб кетган оддийгина карантин қоидаларига қатъий тарзда амал қилишни канда қилманг!”, дейилади соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Report typo