Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

13.11.2020


ВИЛОЯТДА КАДАСТР ТИЗИМИДАГИ 15 РАҲБАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТОЛМАДИ

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимига кирувчи ҳудудий бошқарма, корхоналар раҳбарлари ва ходимларининг касбий ҳамда назарий билимларини, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш бўйича аттестация ўтказилмоқда.

Маълумки, Президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 8-бандида Кадастр агентлигининг марказий аттестация комиссиясини ташкил этиш, унинг таркибига келишув асосида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, фан ва таълим муассасалари вакиллари киритилиши, тизимдаги раҳбарлик лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилиши ҳамда 2020 йил охирига қадар бошқа лавозимларга малакали ходимлар ишга олиниши бўйича вазифалар белгиланган.

Шунга асосан вилоятимиздаги 28 нафар кадастр йўналиши раҳбарлари ҳам махсус комиссия ҳузурида “элакдан ўтказилди”.

Агентлик сайтида маълум қилинишича, вилоятда 6 раҳбар (21 фоиз) аттестациядан ижобий ўтган бўлса, 7 раҳбар (25 фоиз) шартли ўтган, деб ҳисобланди. 15 нафар раҳбар (54 фоиз) эса аттестациядан ўта олмаган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo