Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Тут кесган жаримага тортилди, дарахт бўлаклари эҳтиёжманд оилаларга берилди

27.11.2020


Тут кесган жаримага тортилди, дарахт бўлаклари эҳтиёжманд оилаларга берилди

Хабарингиз бор, Президентнинг 2019 йилдаги 30 октябрдаги фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабрга қадар мораторий жорий этилган эди.

 Шунга қарамасдан ҳали-ҳануз дарахт кесиш ҳолатлари давом этаяпти ва мораторий муддатини узайтириб, жазо чораларини кучайтиришга эҳтиёж юзага келмоқда.

 Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган экологик назорат рейд тадбири давомида Хонобод маҳалласи ҳудудида фуқаро А.А. томонидан ноқонуний равишда рухсатсиз тут дарахти кесилаётгани аниқланди.

 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 Дарахт-ку кесиб бўлинди, хўш, уни нима қилиш мумкин? Ўзаро маслаҳат қилиниб, дарахт бўлаклари “темир дафтар”га киритилган, кам таъминланган оилаларга элтиб берилишига қарор қилинди.

 Айтиш ўринли, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига жорий қилинган мораторий муддатини 2021 йил 31 декабрга қадар узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритди.

Report typo