Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Турк тадбиркорлари Яккабоғда илмий марказ ташкил этмоқчи

Туркиянинг “Birlik Tarim” ҳамда “O'zyashan Fidanlik” корхоналари вакиллари Яккабоғ тумани ҳокими билан музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Турк ишбилармонлари интенсив боғлар учун мўлжалланаётган 1700 гектар ер майдонларига замонавий технологиялар асосида етиштирилган кўчатларни етказиб бериш таклифини берган. Шу билан бир қаторда, кўчатлар Шаҳрисабз, Чироқчи, Китоб туманларидаги интенсив боғларга ҳам етказилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, туркиялик тадбиркорлар Яккабоғда агроном мутахассисларидан иборат илмий марказ ташкил этиш режасини ҳам маълум қилишган. Марказда боғдорчилик, агротехникалардан самарали фойдаланиш каби йўналишларда маҳаллий аҳоли учун ўқув дарслари ташкил қилинади.

Албатта, ушбу режалар сўзда ёки қоғозда қолиб кетмаслиги, амалга кўчиши керак. Юқори самара берган тажрибалар даромад ва фаровонлик ошишида муҳим омил эканини унутмаслик даркор.

Report typo