Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Трамп маҳбуслари кўпроқ бўлишини ваъда қилган қамоқхона ёпиладими?

22.09.2022


Трамп маҳбуслари кўпроқ бўлишини ваъда қилган қамоқхона ёпиладими?

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси, афтидан, Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш пайида, деб ёзди The Wall Street Journal нашри.

Оқ уй аллақачон айрим маҳбусларнинг ишларини кўриб чиқиши керак бўлган вакилини тайинлаган. У ерда 36 нафар ана шундай одам қолган, улардан кўпчилиги, мана, 20 йилдирки судсиз ушлаб турилибди. Охирги марта Гуантанамога 2008 йилда маҳбус жойлаштирилган. 

Журналистларнинг маълум қилишича, ушбу қамоқхонани сақлаш харажатлари ҳар йили федерал бюджет учун 540 миллион долларга тушади.  

Америкада Гуантанамо "Маҳбуслар лагери" деб аталади. Қамоқхона 2002 йилда очилган бўлиб, асосан асир олинган исломий жангарилар жойлаштириб келинган. Улар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари маълумотларига кўра, қийноқларни ўз ичига олган махсус суд амалиётига тортилган.

Собиқ президент Барак Обама ўзининг ваколат муддатида ушбу қамоқхонани ёпиш ҳақида фармон берганди. Аммо унинг ўрнига келган Дональд Трамп ўша ҳужжатни бекор қилиб, Гуантанамо маҳбуслари кўпроқ бўлишини ваъда қилган эди. 

Яқинда оммавий ахборот воситалари Жо Байден "Толибон" вакили, Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган сўнгги афғон маҳбуси Башир Нурзайни афв қилгани ҳақида хабар берди. Айтилишича, АҚШ президенти бу ишни толибларнинг ўзлари асирда сақлаётган америкалик фуқаро Марка Фрерикни озод қилиш қарорига жавобан амалга оширган. 

Report typo