Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.01.2021


Томоқни чиниқтириш - COVID-19дан ширин ҳимоя

Тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач-отоларинголог Владимир Зайцев томоқни чиниқтириш коронавирус пандемияси даврида қанчалик муҳим эканлиги ҳақида гапирди. У шу мақсадда қўлланиладиган скандинавча услуб ҳақида маълумот берган.

"Маълумки, бактерия ва вируслар организмга нафас йўллари орқали киради. Томоқда лимфоэпителиал ҳалқа - бодомсимон ва муртак безлари, найсимон валик кабилар жойлашган. Улар чиниққан, яъни томоқда иммунитет яхши бўлса, инфекцияни йўқ қилади ва ичкарига ўтмайди", дея врачнинг қарашларини баён этади РИА Новости.

Зайцевнинг изоҳлашича, томоқни чиниқтиришнинг скандинавча усули оддий ва ширин. Бунда грейпфрут ёки манго, лимон, апельсиннинг янги сиқилган шарбати олиниб, музлатилади. У диаметри 5 сантиметрдан катта бўлмаган бўлакларга бўлиниб, кунига бир-икки маҳал биттадан шимилади. Ушбу цитрус муз бўлакчалари ўзида С витаминини сақлайди ва шимилганда томоқ шиллиқ қаватларини мустаҳкамлайди. Ҳалқумдаги лимфа тўқималарни ва томоқнинг орқа деворларини чиниқтиради.  

Шунингдек, қишда ташқарида сайр қилиш, жараёнда совуқ ҳаводан бурун билан нафас олиб, оғиз орқали чиқариш ҳам томоқни чиниқтиришда фойдали бўлиб, коронавирусга қарши туришда қўл келади.

Врач ушбу тавсияларини томоқ ва нафас олиш йўллари яллиғланган кишилар қўллаши мумкин эмаслигини ҳам эслатиб ўтган.

Report typo