Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Тиббий ниқоб учун олинган 6 минг доллар шахсий эҳтиёжлар йўлида харж қилиб юборилди

23.03.2021


Тиббий ниқоб учун олинган 6 минг доллар шахсий эҳтиёжлар йўлида харж қилиб юборилди

Биласиз, коронавирус деган балойи бад тарқалишидан олдин дорихоналарда тиббий ниқоблар сувтекин эди. Одатда уни уй ишларини бажаришда, чанг-тутун вақти ишлатмасак, деярли фойдаланилмасди. Касаллик тарқаб, ниқоб тақиш мажбурий этиб белгилангач маскага эҳтиёж анча ошди, шунга монанд “инсофли” доричиларнинг “ҳиммати” сабаб ушбу маҳсулот нархи аввалгидан бир неча баравар кўтарилди.

Қатъий карантин жорий этилган кунларда савобталаб кишилар аҳоли гавжум нуқталарда текинга тиббий ниқоб тарқатган бўлса, илгари у-бу нарса олиб-сотиб бири икки бўлмаган савдогарлар қулай фурсатни қўлдан бой бермаслик илинжида ўзларини маска савдосига урганлари ҳам бор гап.

Бинобарин, Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғида яшовчи Т.Б. ҳам 2020 йилнинг 22 октябрь куни қишлоқдоши М.А.га 6 минг доллар эвазига тиббий ниқоблар келтириб беришга ваъда қилади. Қўлидаги маблағини уч-тўрт баравар кўпайтириб олиш умидидаги фуқаро ҳам айтилган пулни бериб, маҳсулот келишини кута бошлайди. Аммо орадан кунлар, ойлар ўтса-да, ваъда ваъдалигича қолиб кетади. Натижада М.А. Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ички ишлар бўлимига шу йилнинг 22 март куни ариза билан мурожаат қилади.

Маълум бўлишича, Т.Б. тиббий ниқоб учун олинган 6 минг долларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган экан.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Report typo