Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

10.09.2019


ТЕАТРЛАРДА - ЯНГИ МАВСУМ

"Хушвақт" асари қаҳрамонлари Зиёдулла ва Момосулув ҳурлик замонлари келишига ишониб яшайди. Уларнинг ўзаро меҳр-муҳаббати кўнгил қўшиғидек жаранг сочади.

- "Ойдинда юрган одамлар"ни ўқиганман, зўр китоб, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Муслим Ражабов. - Жуда таъсирли спектакль бўлибди, вақтимга  ачинмадим. Спектакль ёшларга бугунги тинчлик-омонликнинг қадрига етишни, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишни ўргатади.

Маълумот учун, ёзги таътилдан сўнг ўзининг янги мавсумини бошлаган театр жамоаси халқаро фестивалда иштирок этиш учун Туркия давлатига жўнаб кетди. Улар у ерда "Бобомнинг орзуси" спектаклини намойиш этишади. Шунингдек, мавсум давомида жамоа томонидан "Жамила", "Нодирабегим", "Аршин мол-олон" каби 20 дан ортиқ спектакль намойиши режалаштирилган.

***

Вилоят қўғирчоқ театрининг 25-мавсуми "Тафаккур соҳиби - Заҳриддин Муҳаммад Бобур"  спектакли билан очилди.

Ғайрат Ҳамраев режиссёрлигидаги саҳна асарида  шоҳ ва шоир Бобур ҳаёти, ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.

Асар умумтаълим мактабларида ҳам намойиш этилиши кўзда тутилган. 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Report typo