Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.04.2021


Талабалар кўпроқ савдо соҳасида ишлашни хоҳлаяпти

Россиялик талабалар кўпроқ сотувчилик, шунингдек, савдо маслаҳатчиси ва кассир, администратор ва официантликка ишга жойлашишга уринади.  РИА Новости эълон қилган HeadHunter тадқиқоти натижалари ана шуни кўрсатди.

 

Унга кўра, жорий йилнинг январь ойида мамлакат талабалари ва ёш мутахассислар бошқалардан кўра кўпроқ иш қидириб, тегишли сайтларга қарийб бир миллионта резюме юклаган ёки уларни янгилаган. Савдо-сотиқ соҳаси ва маъмурият ходими бўлиш истагидаги иш изловчилар бу борадаги рўйхат аввалида кетма-кетлик ҳосил қилган. Шунингдек IT, интернет, телекоммуникация, транспорт ва логистика тизими мутахассислари бешликка кирган.

"Ҳозирда талаба ва ёшлар бошқаларга нисбатан кўпроқ сотувчи (савдо маслаҳатчиси, кассир), администратор, официант, менежер, бармен ва курьерлик иш ўринларини излаяпти. Рўйхатда шунингдек, мижозлар билан ишлаш менежери, бухгалтер, ҳайдовчи, офис менежери, омборчи, савдо вакили, тизим администратори, call-марказ оператори, юк ортувчи (туширувчи), пайвандчи касблари бўйича ишга кириш истагидагилар анча фаол кўзга ташланади", дея қайд этилади тадқиқот материалида.

Манбада таъкидланишича, Москва меҳнат бозоридаги вазият бу борада умумроссияда кузатилаётган ҳолатдан бироз фарқ қилади. Хусусан, умумий рейтингда бешинчи ўринни транспорт ва логистика тизими эгаллаган бўлса, пойтахтда эса резюмелар сони бўйича мазкур поғонадан маркетинг, реклама ва  PR соҳаси жой олган.

Report typo