Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
17 январь, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ТАДҚИҚОТЧИЛАР ЭРКАКЛАР УМРИ ДАВОМИЙЛИГИГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИГАН МАҲСУЛОТ НОМИНИ АЙТДИ

08.01.2021


ТАДҚИҚОТЧИЛАР ЭРКАКЛАР УМРИ ДАВОМИЙЛИГИГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИГАН МАҲСУЛОТ НОМИНИ АЙТДИ

Америкалик мутахассисларнинг маълумотларига кўра, қизил гўшт истеъмоли эркаклар умри қисқаришига сабаб бўлади. Бу ҳақдаги материални "Express" нашри эълон қилган.

Экспертлар буни аниқлаш учун ёши 53 дан ошган 43 минг 272 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказган. Ўрганишлар бошлангунга қадар улардан ҳеч бири юрак-қон томир касалликларидан азият чекмаган.

Тадқиқот натижаларига кўра, кундалик рационида қизил гўшт бўлган эркакларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши эҳтимоли юқори эканлиги аниқланган. Олимларнинг хулосаси шуки, ушбу маҳсулот истеъмолини тўхтатиш, умрни узайтиришга хизмат қилади. Шу боис, улар қизил гўшт ўрнини тўлиқ донли маҳсулотлардан тайёрланганига алмаштиришни тавсия қилаяпти.

Report typo