Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

02.01.2017


САЛОҲИЯТЛИ ОЛИМ 70 ЁШДА

 

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди ва ўз сўзида салоҳиятли олим, халқаро Олий таълим академияси аъзоси, физика-математика фанлари доктори Муродулла Нормурадовнинг ҳаёт йўли, илмий фаолияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унинг воҳамизда яшаб, ижод қилаётган илм-фан фидойилари орасида алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

Умрини фанга бағишлаган, кўплаб ёш олимларга йўл-йўриқ кўрсатган Муродулла Нормурадовнинг узоқ йиллик самарали фаолияти нафақат вилоятимизда, балки бутун республикамизда ҳам ўз нуфузига эга таълим муассасалари – Қарши давлат университети ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти билан чамбарчас боғлиқдир. “Талабчан раҳбар ва жонкуяр устоз”, “Салоҳиятли олим Муродулла Нормурадовнинг илмий мактаби ва илмий-педагогик фаолияти ҳақида” каби маърузаларда олимнинг шу икки ўқув даргоҳидаги фаолияти хусусида сўз борди.

Анжуманда олимнинг қутлуғ 70 ёшни қарши олиши муносабати билан табриклар янгради, тилаклар билдирилди, эсдалик    совғалари топширилди. Тадбир Қарши шаҳридаги “Сарбон” тўйхонасида бир пиёла чой устида давом этди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo