Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 июль, якшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

16.06.2022


Россиянинг қанча аҳолиси қашшоқликда кун кечираяпти?

 

Жорий йилнинг биринчи чорагида даромади камбағаллик чегарасидан паст бўлган россияликлар сони 20 миллион 900 минг кишини ташкил этган. Росстат (давлат статистика федерал хизмати) маълумотларига кўра, бу рақам мамлакат аҳолисининг 14,3 фоизини ифодалайди.

Ушбу даврда Россияда камбағаллик чегарасининг базавий миқдори 12 минг 916 рублни (2 миллион 485-490 минг сўм атрофида) ташкил қилган.

 

"Ўтган йилнинг мос даври билан қиёслаганда 2022 йилнинг биринчи чорагида даромади камбағаллик чегарасидан паст аҳоли сони 0,1 фоиз пунктга ёки 100 минг кишига кўпайди", дея маълум қилган Росстат.

 

Тушунтирилишича, ушбу ўсишга инфляциянинг тезлашиши сабаб бўлган: миллий валютанинг қадрсизланиш даражаси аҳоли жон бошига ўртача номинал пул даромадлари ортишидан ўзиб кетди.

 

 Умуман, Россияда 2021 йил якунлари бўйича даромади камбағаллик чегарасидан паст аҳоли сони 16 миллион 100 минг киши (11 фоиз)ни ташкил қилган. Демак, ўтган йил давомида қашшоқликда кун кечирадиган россияликлар сонида камайиш тенденцияси кузатилган ва жорий йилнинг биринчи чорагига келиб эса даромади камбағаллик чегарасидан паст аҳоли сафи яна сезиларли даражада кенгайган.

 

 

Report typo