Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • “Qarshi yog’ ekstraktsiya” ёрлиғи остида истеъмолга яроқсиз маҳсулот сотувга чиқарилган

19.03.2021


“Qarshi yog’ ekstraktsiya” ёрлиғи остида истеъмолга яроқсиз маҳсулот сотувга чиқарилган

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қамаши тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро М.Д. “Qarshi yog’ ekstraktsiya” АЖ номи остида қалбаки ёрлиқлари бўлган, ҳар бир қадоғи 4,2 килограммлик 103 дона қўлбола усулда тайёрланган пахта ёғини харидорга 5,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу пахта ёғи истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Департамент вилоят бошқармасидан билдиришларича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш)  ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo