Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

17.03.2021


"QARSHI CITY"ДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

2020 йилнинг биринчи ярмида Қарши шаҳрининг Наво маҳалласида 16 қаватли турар жойлар қурилиши бошланган эди.

"Qarshi City" дея ном берилган ҳудудда 7 та ана шундай турар жой ҳамда мактаб, мактабгача таълим муассасалари, театр, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар барпо этилиши режалаштирилган.

 

 Дастлаб 3 та 16 қаватли бино "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК масъулияти чекланган жамияти буюртмасига асосан "Agromir buildings" компанияси томонидан барпо этилиб, ушбу уйлардаги 240 та икки ва уч хонали квартира ўз эгаларига топширилди. Уларнинг 12 таси ёш оилаларга, 6 таси хотин-қизларга, 3 таси мигрантларга, қолган 219 таси бошқа уй-жойга муҳтож шахсларга узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар асосида берилди.

 

 -   Турмуш ўртоғим ва икки нафар фарзандим билан отамнинг ҳовлисида яшаб келаётган эдик, - дейди янги хонадон соҳибларидан бири Сардор Самиев. – Қолаверса, ўзим Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ишлайман. Ҳар куни Қарши тумани Қўйи Бешкент маҳалласидан ишга қатнашга тўғри келар, бу эса йўлда жуда кўп вақт ва маблағ йўқотишимга олиб келаётганди. Шу боис анча вақтдан буён янги уй олиш ҳаракатида эдим. Бугун орзуларим ушалди. Айниқса, хонадонинг узоқ муддатли ипотека кредити асосида берилгани биз каби ёш оилалар учун жуда катта енгиллик бўлди.

 

Айни пайтда "Qarshi City" ҳудудида "Agromir buildings" компанияси томонидан яна 4 та кўп 16 қаватли уй қурилмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo