Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.03.2022


Президент матбуот котиби агентликка раҳбар этиб тайинланди

Қозоғистон президенти матбуот котиби Берик Уали “Хабар” агентлиги” акциядорлик жамияти бошқаруви раислигига тайинланди, дея хабар тарқатди мамлакатдаги Sputnik нашри. Ундан англашиладики, давлат раҳбарининг сўзчиси аввалги лавозимини тарк этган.

“Берик Уали “Хабар” агентлиги” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Аввал у президент матбуот котиби лавозимида ишлаган”, дейилади “Хабар 24” телеграм каналида эълон қилинган хабарда.

Уали 2019 йил мартдан буён давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

“Хабар” агентлиги – қозоқ, рус ва инглиз тилларида эфирга узатиладиган тўртта: “Хабар” канали, Qazaq TV миллий сунъий йўлдош канали, “Хабар-24” узлуксиз информацион канали ва EL ARNA киноканалидан иборат катта телевизион оила. Агентлик яқин ва узоқ хориж мамлакатларида ўзининг ривожланган мухбирлик тармоғига эга.   

 

Report typo