Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қонунга итоатсизлик экс-президент учун ҳар суткада ўн минг долларга тушади

28.04.2022


Қонунга итоатсизлик экс-президент учун ҳар суткада ўн минг долларга тушади

Нью-Йорк суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни судга беҳурматлик қилганликда айбдор деб топди, дея маълум қилган штат бош прокурори Летиция Жеймс.

Қўшимчасига, суд Американинг собиқ президентига ўзига тегишли Trump Organization компаниясининг гумон қилинаётган жиноятлари тергови доирасида прокуратурага сўралган ҳужжатларни тақдим этишни рад этган ҳар бир сутка учун 10 минг доллардан жарима тўлаш мажбуриятини юклаган. Токи Трамп суд талабини бажармас экан, ўтган ҳар кеча-кундуз учун ана шу миқдорда жарима тўлайверади.

"Бугун адолат қарор топди. Бизнинг Дональд Трамп ва Trump Organization компанияси молиявий амалиётлари бўйича терговимиз давом эттирилади, чунки ҳеч ким қонундан устун бўлиши керак эмас", дея суд қарорини изоҳлаган Жеймс ўзининг Twitter аккаунтида.  

Трампга тегишли компанияга нисбатан тергов даъвоси қулай шартлар асосида кредит ва суғурта қопламалари олиш мақсадида, шунингдек, солиқ ставкасини камайтириш учун кўчмас мулк соҳасидаги турли активлар қийматини ғайриқонуний бошқариш билан боғлиқ.  

Report typo