Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Онлайн-мактаб учун ташкил қилинган гуруҳга ўқувчилар ахлоқсиз материалларни ташлашди

14.10.2020


Онлайн-мактаб учун ташкил қилинган гуруҳга ўқувчилар ахлоқсиз материалларни ташлашди

Хабарингиз бор, карантин муносабати билан таълим муассасаларида ўтган ўқув йилининг сўнгги чораги тўлиқ онлайн кўринишда олиб борилди. Жорий ўқув йили айни пайтда анъанавий кўринишда давом этаётган бўлишига қарамай, ўқишни онлайн тарзда давом эттираётган ўқувчилар ҳам йўқ эмас.

Бу борада ижтимоий тармоқлар имкониятидан унумли фойдаланилаётганини таъкидлаш ўринли. Барча таълим муассасаларидаги синфлар Telegram ижтимоий тармоғида ўз гуруҳларини ташкил қилиб, дарслар шу ерда ташкил қилиниб, ўқувчилар баҳолаб борилди. Бу мавжуд шароитда ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам анча қулайлик яратгани бор гап.

Ана шу гуруҳлар фаолиятини кузатган киши бўлар-бўлмас маълумотлар тарқатилаётганига ҳам гувоҳ бўлгани табиий. Чунки ҳамма ҳар хил дунёқараш, савияга эга. Ўз хулқи, бузуқ тарбиясини бошқалар олдида намойиш этишдан уялмайди.

Жумладан, Шаҳрисабз тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқитувчиси Х.Д.нинг туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасида ҳам шундай ҳолатдан шикоят акс этган. Ўқитувчи Telegram мессенжерида алоҳида гуруҳ очиб, унда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб боргани, бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото матераиаллар ташланганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, туманнинг Оқолтин маҳалласида яшовчи Ж.А. ушбу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқиганлиги, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолганлиги ва ҳақиқатан ҳам порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда фотосуратларни ташлаганини билдирган.

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлагани аниқланди.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, билиб-билмай қилган хатти-ҳаракати учун фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилган.

Report typo