Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдураззоқ ДАВРОН

22.06.2022


ҒОЛИБОНА ВА ОМАДСИЗ ДЕБЮТ

Волейбол

   Қашқадарёда "Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол мусобақасининг республика босқичи беллашувлари бошланди.

Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Йўлдошев сўз олиб, қатнашчиларга омад тилади ва “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг аҳамияти ҳақида қисқача гапирди.

Республика Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жамоалар иштирок этмоқда.

Беллашувлар эркаклар ўртасида, асосан, икки йўналишда – 16-21 ва 22-26 ёшли ҳаваскор волейболчилар жамоалари иштирокида ўтказилмоқда.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт залида бўлиб ўтаётган ёшлар баҳсида вилоятимиз волейболчилари дастлабки учрашувда ғалаба қозондилар. Улар навоийлик тенгдошларини 2:0 ҳисобида зафар қучдилар. Иккинчи баҳсда эса самарқандликлар шу ҳисобда мағлуб этилди. Маълумот ўрнида, мусобақа низомига кўра, учрашувлар ғолиби уч ўйин натижасига кўра аниқланмоқда.

Афсуски, катталар беллашувида вилоятимиз жамоаси биринчи ўйиндаёқ фарғоналикларга имкониятни бой бериб, мусобақани эрта тарк этди.

Мусобақалар эртага якунланади.

Абдураззоқ ДАВРОН

 

 

Report typo