Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир ДЎСТОВ

05.09.2022


ҲОКИМ МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИНИ ЎТКАЗДИ

Билимлар куни

  Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида ҳам янги ўқув йили Мустақиллик дарсидан бошланди.

Мактабда Билимлар куни кўтаринки кайфиятда нишонланди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди ва сўзга чиқди. Барчани Мустақиллик байрами билан табриклаб, юртимизда, қолаверса, вилоятимизда таълим соҳасини янада юксалтириш борасидаги хайрли ишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

Вилоят ҳокими, соҳа мутасаддилари ва эл кайвонилари мактабда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Мустақиллик дарсида истиқлолнинг давлатчилигимиз тарихидаги ўрни, бугунги дориломон кунларга етишишимиздаги аҳамияти ҳақида болажонларга сўзлаб бердилар.

Ушбу ўқув йилида мазкур ихтисослаштирилган мактабга 240 нафар ўқувчи тест синови асосида қабул қилинди. Шунингдек, уларга таълим берадиган 60 нафар ўқитувчи ҳам тест ва суҳбатлардан иборат 3 босқичли синовлар натижасига кўра ишга олинди.

Маълумот ўрнида, ушбу мактабнинг 2021/2022 ўқув йилида 25 нафар ўқувчи битирган бўлиб, шундан 24 нафари, яъни 96 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Жаҳонгир ДЎСТОВ

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

 

Report typo