Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 август, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

30.06.2022


НУЖлар мавжудлигига оид "далиллар" эълон қилинди

Япониядаги номаълум учар жисм (НУЖ)ларни тадқиқ қилишга ихтисослашган хусусий институт тўпланган 450 дан ортиқ фактларни ўрганиш натижаларини эълон қилди. Бунда, улардан тўрттаси "катта эҳтимол билан НУЖ бўлиши мумкин", деган хулосага келинган.

Тадқиқот натижаларини муассаса раҳбари Такэхару Миками тақдим этган.

Ходимлар энг ишончли деб ҳисоблаётган фотосурат ва видеоларнинг иккитаси 2021 йилда, қолган иккитаси эса мос равишда 2018, 2022 йилларда олинган.

Хусусан, фотосуратларда ўзга сайёраликлар учар кемалари ҳақида умумий қабул қилинган тасаввурга мос шаклни эслатувчи қоронғу объект тасвири мавжуд. Видеоматериалларда эса объектлар қоронғу эмас, аксинча, очиқ рангда. Биринчи видеода қарийб вертикал траектория бўйича юқорига йўналаётган оқ шарга ўхшаш жисм ўзидан қисқа из (дум) қолдираяпти.

Иккинчи видеода оқ кўринган, эҳтимол нур таратаётган узунчоқ объект тунги вақтда тоғлар устида айланиб учаётгани тасвири акс этган.

Ушбу тўрт факт йиллар давомида тўпланган барча материаллар махсус компьютер дастури ёрдамида қалбакиликка таҳлил қилинганидан сўнг "энг ишончли" дея тавсифланган. 

Report typo