Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.08.2022


Навбатдаги "Ал-Қоида" етакчиси йўқ қилингани эълон қилинди

АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинганига оид "визуал ва бошқа далиллар"га эга, бироқ унинг ДНК намунаси йўқ, дея маълум қилди Оқ уй миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.

"Бизда унинг ДНК намунаси йўқ ва уни олиш ниятида ҳам эмасмиз. Очиқ айтаман, биз фойдаланадиган маълумот олишнинг турли манба ва усулларини ҳисобга олсак, бунга муҳтожмасмиз. Жангарининг ўлдирилгани ҳақида бизда визуал ва бошқа тасдиқлар бор", деган Жон Кирби CNN телеканалига берган интервьюси давомида Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилиш бўйича амалиётни шарҳлай туриб.

 Куни кеча АҚШ раҳбарияти "Ал-Қоида" етакчисининг муваффақиятли йўқ қилингани ҳақида эълон қилди. Ушбу маълумотларга кўра, Америка махсус хизматлари ўтган дам олиш куни Кобулдаги жангари яширинган уйга учувчисиз учар қурилма ёрдамида зарба берган. Расмий Вашингтон фикри бўйича, Афғонистондаги ҳукмрон "Толибон" ҳаракати "Ал-Қоида" етакчиси қаерда экани ҳақида билган ва улар махсус амалиёт ўтказилиши режаси бўйича олдиндан хабардор қилинмагани айтилади.

Report typo