Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • “НАСАФ” ПОЙТАХТНИНГ 3 ЖАМОАСИДАН 4 ОЧКО ОЛДИ. “МАШЪАЛ”НИ ЭСА ТЎХТАТИБ БЎЛМАЯПТИ

Ж.ҚИЛИЧЕВ

28.08.2020


“НАСАФ” ПОЙТАХТНИНГ 3 ЖАМОАСИДАН 4 ОЧКО ОЛДИ. “МАШЪАЛ”НИ ЭСА ТЎХТАТИБ БЎЛМАЯПТИ

Футбол

Тошкент шаҳрида Суперлига баҳслари давом этмоқда.

“Насаф” мусобақа доирасида сўнгги 3 та турда кетма-кет пойтахтнинг 3 та жамоасига қарши майдонга тушди.

11-турда “Пахтакор”дан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган “аждарлар” орадан уч кун ўтиб 12-турда Тошкентнинг яна бир жамоаси – “Бунёдкор” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Кеча вакилларимиз пойтахтнинг учинчи жамоаси – “Локомотив”га қарши майдонга тушди. Ўйин аввалиданоқ устунликни қўлга олган жамоамиз “темирйўлчилар”ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этди.

Шундай қилиб, пойтахтнинг уч жамоасига қарши ўйинлардан умумий 4 очко ишлаган “Насаф” айни пайтда онлайн жадвалда 3-ўринга кўтарилиб олди.

Вилоятимизнинг яна бир жамоаси – “Машъал”ни эса сўнгги вақтларда тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа охирги марта 7 июль куни “Пахтакор”га мағлуб бўлганди. Шундан сўнг “Андижон” билан бир марта дуранг қайд этган бўлса, “Локомотив”, “Навбаҳор” ва “Бухоро”ни мағлуб этишни уддалади.

Бугун муборакликлар яна бир кучли жамоа – “Металлург” билан куч синашади.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Report typo