Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.01.2022


"Насаф" қайси йўлдан кетади?

 Осиё футболи

Қаршиликлар икки йўлнинг бошида турибди. Бу йўлдан қайсидир бирини шунчаки танлаш уларнинг қўлида эмас. Бу жорий йилнинг 15 март куни сафарда БААнинг "Банияс" жамоасига қарши кечадиган ўйин натижасига боғлиқ.

 Хуллас, 15 март куни "Насаф"нинг ё Осиё чемпионлар лигаси (ОЧЛ)да, ёки Осиё футбол конфедерациялари кубоги (ОФК)да иштирок этиши маълум бўлади.

Агар "аждарлар" саралаш босқичи доирасида "Банияс"ни мағлуб эта олса, Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятини қўлга киритади. Акси бўлса, уларни ОФК гуруҳ баҳсларида рақиблари кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОЧЛдаги иштироки давомида 2000-2001 йилги мавсумда ярим финалга қадар борган. Қаршиликлардан яна шундай натижалар кутамиз.

 

Report typo